ОММАВИЙ ОФЕРТА
Мазкур ҳужжат “Intensiv Astarlik Liboslari/Intensiv Ayollar Liboslari” курсида онлайн ва оффлайн шаклда ёки аралаш шаклда ўқиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, жумладан Фуқаролик Кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси 2-қисмига мувофиқ тўлиқ лаёқати бор жисмоний шахслар чексиз доирасига хизматларни кўрсатиш шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) тузишга Ўзбекистон Республикаси Ҳунарманд Уюшмаси аъзоси “DUSHABOYEVA NASIBAKHON RAIMJONOVNA”нинг расмий таклифи (оммавий офертаси) бўлиб ҳисобланади.
Буюртмачи томонидан ушбу Оммавий офертада назарда тутилган ҳаракатларнинг бажарилиши унинг қуйидаги шартларда сўзсиз розилигини билдиради (Оммавий офертани қабул қилиш (акцептлаш)). Оммавий оферта қабул қилинган пайтдан бошлаб Шартнома тузилган деб тан олинади. Шартномада бевосита назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига бўйсинадилар.

АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР
Хизмат кўрсатувчи –“Intensiv Astarlik Liboslari” курсини тақдим этувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳунарманд Уюшмаси аъзоси “DUSHABOYEVA NASIBAKHON RAIMJONOVNA” малака ошириш курсларини тақдим этишда амалдаги қонунчиликка, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик" ҳақидаги 11.07.2023 йилдан №2213774-сон билан тасдиқланган (тасдиқнома реестри тартиб рақами Х-1099122), ТАСДИҚНОМАлар асосида малака ошириш фаолиятини юритади.
Буюртмачи – ушбу Оммавий офертада кўзда тутилган ҳаракатларни
амалга ошириш йўли билан “Intensiv Astarlik Liboslari/Intensiv Ayollar Liboslari” курсида оффлайн ёки онлайн қатнашиш, курс қатнашчилари учун тақдим этилган материаллардан фойдаланиш мақсадида рўйхатдан ўтиб, курсда қатнашиш ҳақини ушбу офертада келтирилган шартларда тўлаш шарти билан курсда иштирок этиш ниятидаги жисмоний шахс.
Оммавий оферта предмети
Ушбу оммавий офертага биноан, Хизмат кўрсатувчи қуйидаги шартлар асосида хизмат кўрсатади, Буюртмачи эса хизмат ҳаққини тўлайди ва хизматни қабул қилади:
1.1. Хизмат кўрсатувчи Буюртмачи учун “Intensiv Astarlik Liboslari/Intensiv Ayollar Liboslari” (кейинги ўринларда – Курс) малака ошириш ўқув курсини ташкиллаштиради. Ушбу курс онлайн ва оффлайн шаклда назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан Буюртмачининг тикувчиликни, конструкторликни ўрганиш, ателе очиш ва уни юргизиш бўйича малакасини оширишга йўналтирилган ҳисобланади. Буюртмачи эса Ушбу малака ошириш курсида иштирок этиш учун Хизмат кўрсатувчига ушбу шартнома шартларига биноан ҳақ тўлайди.
1.2. Курс давомийлиги 2 ойни ташкил этади. Курс тугагандан сўнг дарсликларга яна 2 ой кўриш учун рухсат берилади берилади.

2. ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИ, ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ
2.1. Курсда иштирок этиш учун Буюртмачи Хизмат кўрсатувчига
ҚҚСсиз тўлиқ 12990000(Ўн икки миллион тўққиз юз тўқсон минг) сўм ёки бошланғич 7000000 (Етти миллион) сўм тўлайди. Курс 2 босқичдан иборат бўлиб, Буюртмачи қолган тўловларни 30 кундан сўнг иккинчи босқичга ўтишдан олдин 6990000 (Олти миллион тўққиз юз тўқсон минг) сўмдан тўловларни амалга оширади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Хизмат кўрсатувчи қуйидагиларга ҳақли:
3.1.1. Курсни ўтказишни Хизмат кўрсатувчи мутахассислари ва жалб этилган шахслар иштирокида ташкил этишга ҳақли, бунда Хизмат кўрсатувчи Буюртмачи олдида шахсан жавобгар бўлиб қолади.
3.1.2. Курс давомида ўқиш жараёнини, ўқиш иштирокчиларини, савол-жавоб жараёнларини видео ва аудиотасвирга олиши, видео ва аудитасвирларни ўзининг ижтимоий тармоқларида жойлаштириши, ўқувчилар ишлаётган корхона ва ателе номини, уқувчиларнинг исм шарифини ўз ижтимоий тармоқларида жойлаштириш ҳуқуқига эга.
3.1.3. Буюртмачи томонидан огохлантиришсиз ва хеч қандай сабабларсиз 3 (уч) иш кунидан ортиқ машғулотларга иштирок этилмаса, бириктирилган Кураторнинг ва Хизмат кўрсатувчининг юборган хабарларига ҳамда телефон қўнғироғига жавоб қайтармаса ҳамда Курс дастурида кўрсатилган тартиб қоидаларга амал қилинмаса Хизмат кўрсатувчи Буюртмачини курсдан четлатишга ҳақли.
3.2. Хизмат кўрсатувчи қуйидагиларга мажбур:
3.2.1. Курс бошланиш санасидан кечиктирмай уни ўтказишга киришиш;
3.2.2. Курсни эълон қилинган дастурга(илова-№ 1) мувофиқ ўтказиш;
3.2.3. Тингловчиларга қуйидагиларни тақдим этиш:
- Хизмат кўрсатувчи Кураторига курснинг мавзусига оид саволлар бериш имкониятини;
3.3. Буюртмачи қуйидагиларга ҳақли:
3.3.1. Хизмат кўрсатувчидан курснинг эълон қилинган дастурга мувофиқ сифатли ўтказишни талаб қилиш;
3.3.2. Буюртмачи бирдан Касал бўлиб қолганда Хизмат кўрсатувчига касаллик варақасидан кўчирма ва ташхиз хулосасини тақдим қилиш орқали касалликнинг даражасига кўра 5 кундан 10 кунгача Хизмат кўрсатувчининг рухсати билан машғулотларга қатнашишни вақтинча тўхтатиши мумкин;
3.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
3.4.1. Хизмат кўрсатувчига Тингловчилар тўғрисида зарур
маълумотларни (Ф.И.О., доимий яшаш ва электрон почта манзили, телефон рақами ва бошқалар) тақдим этиш;
3.4.2. Тингловчилар курс дарсларида ўз вақтида иштирок этиш ;
3.4.3. Тингловчилар томонидан тўловларни ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
3.4.5. Тингловчилар томонидан Ўқув тадбирларида хулқ-атвор
қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
3.4.6. Курсда қатнашишга салбий тасир қилувчи юзага келган холатлар(соғлигининг ёмонлашуви, туғруқ холати, оиласидаги қадриятлар: тўй ва маърака маросимлари) бўйича 3 (уч) иш куни ичида Кураторни огохлантириш.
3.4.7. Курснинг қўлланма ва материалларини учинчи шахсга фойдаланишга бермаслик, кўпайтирмаслик, улардан ўз тижорат мақсадларида фойдаланмаслик. Курснинг материаллари авторлик ҳуқуқи билан ҳимояланган бўлиб, ушбу банддаги шартлар бузилган тақдирда материалларни тарқатган, кўпайтирган, ёки бошқа тижорат ва нотижорат мақсадларида ишлатгани учун хизмат кўрсатувчи ва/ёки Курснинг автори судга бериш ҳуқуқига эга.
3.4.8. Шубхали холатлар. - Бир вақтни ўзида бирнеча қурилмалардан тизимга кириш, шахсий профилига киришга ўзга шахсларга йўл очи бериш;
-Фойдаланиш шартлари ва муаллифлик хуқуқини бузиш, видеодарсликларни ноқонуний тарқатиш ёки ёзиб олишга уруниш;
-Тизимни бузишга, чекловлардан айланиб ўтишга ёки бошқа фойдаланувчилар профилига рухсатсиз киришга уриниш. Юқорида санаб ўтилган шубхали холатлар аниқланганда қонуний чора кўриш учун асос хисобланади.
3.5. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Хизмат кўрсатувчининг локал ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.

4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Ушбу шартнома шартларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
4.2. Курснинг ушбу шартнома шартларига риоя этилган ҳолда ўтказилган тақдирда Хизмат кўрсатувчи ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарган ҳисобланади ҳамда Буюртмачи томонидан ушбу
шартноманинг 2.1 ва 3.4.2-3.4.5-бандларида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли ёки Хизмат кўрсатувчига боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра Тингловчилар томонидан машғулотлар ўтказиб юборилганлиги учун жавобгар бўлмайди.
4.3. Буюртмачи материалларни олгач, биринчи ва/ёки кейинги Курсларга қатнашгач, ҳар қандай сабаб билан дарсда қатнашишда давом этмаган тақдирда курс учун тўланган сумма қайта ҳисобланмайди, ва тўлов суммаси қайтарилмайди.

5. ФОРС-МАЖОР
5.1. Тарафлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар бу
Тарафлар олдиндан кўриши, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолатлар натижасида мазкур шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибатида юзага келганлигини ҳамда Тарафлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун ўзларига боғлиқ барча чораларни кўрганлигини исботлаб бермаса, жавобгар бўлади. Форс-мажор ҳолатларга, хусусан табиий офатлар
(зилзила, сув тошқини, ёнғин ва ҳ.к.), ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, карантин, давлат органларининг қарорлари киради.
5.2. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келганлиги тўғрисида Тарафлар бир-бирларини улар вужудга келган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида хабардор қилишлари лозим.
5.3. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати шундай
ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўлган даврга кўчирилади.

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу шартнома юзасидан барча келишмовчилик ва низоларни Тарафлар музокаралар йўли билан, шу жумладан низоларни ҳал этишнинг талабнома тартибида ҳал этадилар.
6.2. Музокаралар йўли билан келишувга эришиш имконсиз бўлган тақдирда низолар Фарғона туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилади.

7. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
7.1. Ушбу шартнома Тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва Тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амал қилади.
7.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар Тарафларнинг ёзма келишувига кўра киритилиши лозим.
7.3. Ушбу шартнома Тарафларнинг келишувига кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
7.4. Ушбу шартнома электрон тарзда тузилди.
7.5. Ушбу шартномада тўғридан-тўғри кўрсатилмаган барча ҳолларда Тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосланадилар.
8. Хизмат кўрсатувчининг реквизитлари
Номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳунарманд Уюшмаси аъзоси “DUSHABOYEVA NASIBAKHON RAIMJONOVNA”
Манзил: Фарғона ш., Истиқбол Маҳалласи, Фаровон Турмуш кўчаси, 291-уй ИНН: 42407854190116
Хизмат кўрсатувчи:
Насиба Душабойева Раимжоновна
Телефон: +998953450507
Ушбу оммавий оферта(шартнома) шартлари билан танишиб чиқдим
Made on
Tilda